Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга қарши санкцияларни “анча” кучайтиришга ваъда берди
АҚШнинг Эронга қарши санкциялари кучайтирилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 10 июлда айтиб ўтди.
“Эрон узоқ вақт давомида уранни бойитиб келган, бу эса Жон Керри ва Обама маъмурияти томонидан тузилган 150 млрд долларлик расво битимни тўлиқ бузади. Тез орада санкциялар кучайтирилади, анчага”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Эрон 7 июлда ядро келишуви бўйича мажбуриятларини қисқартиришнинг 2-босқичи ҳақида эълон қилган. Бунга келишувга аъзо давлатлар Теҳроннинг иқтисодий манфаатларига тааллуқли талабларини 60 кун ичида бажара олмаганлари сабаб бўлган. Теҳронда уранни ядро келишувида кўзда тутилган 3,67 фоиздан кўпроқ даражада бойитиш жараёни бошланиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026