21:23 / 11.07.2019
19867

«Ўзбекистон почтаси»га янги раҳбар тайинланди

Фото: UZ24

Алишер Насибуллаевич Файзуллаев “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори лавозимини бажарувчи этиб тайинланди. У Евгений Биргер ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди.

“Ўзбекистон почтаси” 2018 йилда 27,8 млрд сўмлик зарар кўрган, ваҳоланки 2017 йилни 274,3 млн сўмлик соф фойда билан якунлаган.

Россия алоқа вазирлигининг собиқ мансабдор шахси бўлган Биргер компанияни 2018 йил 23 майдан бошқариб келган. 

Алишер Файзуллаев 2016 йил ноябридан 2019 йил февралигача Интеллектуал мулк агентлиги бош директори лавозимини эгаллаган. У бунгача 2015-2016 йиллар давомида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Top