Ўзбекистон | 17:37 / 11.07.2019
21767
2 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонидаги аҳоли яшаш пункти ҳудудида сел кузатилди 

2019 йил 9 июль куни соат 16:00да “Қамчиқ” довонида кузатилган кучли ёмғир ёғиши ва Эртошсойга қуйиладиган Сапрамат сойида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида довонда жойлашган “Эртош” аҳоли яшаш пункти ҳудудида сел-тошқин ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ушбу сел-тошқин натижасида 27 та хўжалик қатновини амалга оширадиган ички йўлнинг 200 метр қисмига тош-лойқа массасини келиб тушиши ва қатнов учун йўлни яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Юқорида кузатилган мазкур ҳолат юзасидан “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 июль куни сел-тошқин оқибатларини бартараф этиш учун “Қамчиқ” довонида фаолият кўрсатувчи ФВДТ хизматларидан иборат штаб ташкил этилган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, шу куннинг ўзида махсус техникалар ёрдамида сел-тошқин оқибатида йўлга келиб тушган тош-лойқа массасини олиб ташлаш ишлари амалга оширилиб йўлда қатнов тикланди.

Мавзуга оид