Жамият | 12:54 / 12.07.2019
11811
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради. Улардан бири ҳалок бўлди

Фото: Сергей ГАПОН

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 11 июль куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Жанақўрғон туманидаги автомобиль йўлида ичида икки нафар ҳамюртимиз бўлган ВАЗ-2107 автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Натижада, Ўзбекистон фуқароси Ш.Д. вафот этди, иккинчи ҳамюртимиз - М.К.га биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурат йўқлиги маълум қилинди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52); Актау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид