Иқтисодиёт | 19:47 / 12.07.2019
11061
7 дақиқада ўқилади

Ривожланмаган давлатлар муаммоси учун ечим 5та масалага боғлиқ — Жаҳон савдо ташкилоти

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) глобал савдо майдонига ривожланаётган давлатларни ҳам қўшиш мақсадида «Савдо бошловчилар учун моддий ёрдам» лойиҳасини амалга оширмоқда.

Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида савдо-сотиқ ривожи БМТнинг барқарор тараққиёт мақсадига яқинлашишда учун калит бўлиши мумкин, дея маълумот беради weforum нашри.

Бу борада 3-5 июль кунлари Жаҳон Савдо Ташкилоти ўзининг ҳар 2 йилда анъанавий бир марта ташкиллаштирадиган «Глобал миқёсда савдо айланмасига эришиш учун кўмак» дастурини ишлаб чиқди. 

«Иқтисодий мустақиллик ва хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш» шиори остида ўтган бу тадбирга расмий хайрия фондининг 30 фоизи – 40 миллиард доллари йўналтирилди.

Айтиш жоизки, иқтисодий тараққиётдан орқада қолаётган мамлакатлар учун ажратилган ёрдам пули 2017 йил 18,8 миллиардни ташкил қилиб, 2005 йилгига нисбатан 3 баравар ўсишни қайд қилганди. Бу йилги ёрдам маблағи ҳам ўтган йилларга солиштирганда сезиларли даражада ошган.

Гарчи бу каби дастурлар ёрдамида маълум натижаларга эришилаётган бўлса-да, ҳали дунёнинг 47та энг кам ривожланган давлатидан 35таси ўзларига берилган бу изоҳдан қутилиш учун ҳаракат қилиш мақсадида эндигина «остонага чиққан» . Уларни тараққиёти паст деб баҳолашга эса 3 нарса сабаб бўлади: аҳоли жон бошига даромад кўрсаткичи, аҳолининг меҳнат унумдорлиги, иқтисодиётнинг бардошлилик индекси турлича эканлиги.

Бугун бутун дунё савдо айланмасининг бор йўғи 1 фоизи энг кам ривожланган давлатлар иқтисодига тўғри келади. Бу улушнинг ҳам деярли ярмидан кўпроғи Ангола, Бангладеш, Мяньма давлатлари ўртасида тақсимланади. Улар экспортининг асосий қисмини жуда примитив маҳсулотлар —  қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон ва балиқчилиқ хомашёлари ташкил қилади.

Бу тоифадаги давлатларнинг иқтисодий хилма-хиллиги чекланганлиги туфайли ҳам улар ташқи иқтисодий бўҳронларга чидамсиз, тараққиётга эришиш йўли ҳам ўта узун бўлиб кетмоқда.

Халқаро уюшмалар Барқарор тараққиёт дастури кун тартибида «2020 йилгача ривожланаётган давлатлар иқтисодиётини юқори даражага кўтариш, шунингдек, қашшоқ давлатларнинг глобал экспортдаги улуши ҳажмини 2 бараварга ошириш» га ваъда берувчи ҳаракатларни бошлаган.

Бироқ кам ривожланган давлатларда олиб борилган кузатишлар ёрдамида айтиш мумкинки, уларнинг кучли интеграциявий майдонга киришлари учун айрим муаммоларни ҳал қилиш биринчи даражали масала бўлиб қолмоқда.

Дунёдаги кам таъминланган қатлам вакиллари учун савдо ва инвестиция соҳасида халқаро ҳамкорликни юзага келтириш муҳим шартга айланган.

Бу давлатлар учун халқаро ҳамкорлик ҳануз забт этилмаган чўққи бўлиб қолмоқда. Бироқ агар унга эришилса, ривожланмаган давлатлар маркетинг соҳасида муваффақиятга эришиши, иш ўринлари яратиб, камбағаллик даражасини сезиларли тушира олиш имкони пайдо бўлади.

Мавжуд вазият эса иқтисоди заиф мамлакатларнинг тараққиёти учун хавф туғдирувчи ва турли-туман режимларни юзага чиқарувчи бўлиб хизмат қилмоқда. Катта давлатлар орасида ҳам ноаниқ муҳит ҳукмронлик қилмоқда.

Янги иқтисодий моделлар тараққиётга эришишга ҳаракат қилаётган давлатлар учун жуда кўп тушунмовчиликлар сабабчисига айланиб қолмоқда.

Энг кам ривожланган давлатларнинг бир-бирига боғлиқ бўлиб қолишлари учун битта сабаб —  глобал сифат занжирининг тезлик билан оммалашиши. Яхши маълумот базасига эга бўлган рақамли иқтисодга талабнинг ошиб бориши конвергенция муҳитини яхшиласа-да, камбағал давлатлар ва уларнинг аҳолиси учун боши-охири йўқ саволларни ҳам юзага келтирмоқда.

Масалан, тараққиётдан орқада қолаётган давлатлар қанақа стратегия билан ўз иқтисодий тизимлари хилма-хиллигини ошириши мумкин? Ўзаро интеграция ишлаб чиқариш ва сервис соҳасида кўзланган мақсадга эришиш имконини берадими?

Малака даражаси ва таълим омиллари жаҳон иқтисодида қисман улушга эга бўлиш учун ҳар қачонгидан ҳам катта аҳамият касб этмоқда.

2017 йилда кам ривожланган давлатлар иқтисодига йўналтирилган 11,7 миллиард долларнинг 60 фоизидан кўпи иқтисодий инфраструктурани мустаҳкамлаш мақсадида йўллар, портлар, телекоммуникация ва энергетика соҳасига йўналтирилган.

Иқтисодиёти кучсиз давлатларда ишчи кучи ва маҳаллий тадбиркорлик даражасининг ошишида малака ва таълим омиллари  ҳал қилувчи рол ўйнайди. Айнан шу масалаларда юқори кўрсаткичга эришилса, бу тоифадаги мамлакатлар жаҳон иқтисодиётига қўшилишдан манфаатдор бўла олиши мумкин.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, тараққиётдан орқадаги давлатлар аҳолиси 2015 йилга нисбатан 2030 йилда 40 фоизга ошиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги каби анъанавий секторларда ҳам бу даврга келиб ишчиларнинг маҳорати экспорт рақобатбардошлигини оширишда катта аҳамиятга эга бўлади.

Энг кам ривожланган давлатларда савдо айланмасини яхшилаш мумкин.

Таълим орқали энг кам ривожланган давлатлардаги турли қийинчиликларни енгиб ўтиш мумкин. Масалан, шахсий қобилият ва муваффақиятга эришиш орасидаги тўсиқлар камайиши билан уларни бирлаштириш имкони кўпайиши кутилмоқда. Дастур, асосан, зиддиятли ва иқтисодий қийинчиликлар ҳукмрон давлатлар фуқароларига тадқиқ этилиши керак.

Шунингдек, тараққиётдаги тенгсизликларни бартараф этиш учун гендер тенглиги муаммосини бартараф этиш ҳам катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бу борадаги лойиҳаларга ажратилаётган маблағ ҳам 17 фоиздан 40 фоизга етказилди. Бироқ гендер тенглиги муаммосини ҳал қилишда мониторинг тизимини тўғри ташкиллаштириш, узоқ муддатли баҳолаш ишларини олиб бориш каби қилиниши керак бўлган ишлар кўп.

Кам ривожланган давлатларнинг атроф-муҳитга чидамлилигини ошириш имкони бор.

Бу мамлакатлар иқлим ўзгариши ва табиий деградацияларга ўта чидамсиз, бир неча ўн йиллардан бери ҳам очлик даражасини қисқартириш муаммосини ҳал қилолмаётган ҳудудларда жойлашган. Устига устак, савдо ҳам атроф-муҳит билан боғлиқ қийинчиликларни кўпайтиряпти.

Савдо учун ёрдам дастури атроф-муҳит ҳимояси принципларига ҳам риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак. Бунда саноатда барқарор муҳитни яратиш, иқлимга бардошлилик даражасини ошириш, ўрмонларни тиклаш ва энергетика самарадорлигига эришиш, экотизим сервисларини жорий этиш кабилар назарда тутилади.

Агар халқаро ташкилотлар режалаштирилган дастурлар бўйича миллий ҳукуматлар, фуқаролик жамияти аъзолари, хусусий сектор билан биргаликда ишласа, санаб ўтилган 5та масала ўз ижобий ечимини топиши мумкин.

Ва, айтиш мумкинки, қашшоқ мамлакатлар ва уларнинг аҳолиси учун ҳам орзу қилинган марраларга қачондир етиб боришнинг имкони бор.

Мавзуга оид