16:04 / 13.07.2019
23008

Дунёнинг энг яхши «Олтин аср» университетлари

Фото: Robyn Beck /Agence France-Presse/Getty Images

Жаҳон иқтисодий форуми дунёдаги энг яхши «Олтин аср» университетлари номини маълум қилди.

Улар илмий доиралардаги бэби-бумерлар – Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўплаб мамлакатларда олий таълимнинг тезкор кенгайиши даврида пайдо бўлган университетлардир.

Times Higher Education 1945 ва 1967 йиллар орасида асос солинган, ёши 50 дан 80 гача бўлган «Олтин аср» университетларини баҳолаш учун университетларнинг жаҳон рейтингини белгилашда қўлланиладиган методологиядан фойдаланди.

«Олтин аср»нинг 271 та университети бўлиб, АҚШ, Буюк Британия ва Ҳиндистон мазкур жадвалдан кенг ўрин олган, бироқ Япония ўзининг 46 та олий ўқув юрти билан жадвалдаги энг эътиборли мамлакат саналади.

Австралия дастлабки ўнталикда уч ўринни эгаллаган бўлса, АҚШнинг икки университети бор, Хитой, Германия, Ҳонгконг, Жанубий Корея ва Буюк Британия давлатларининг ҳар бири ўзининг биттадан университети билан дастлабки ўнталикдан жой олган.

«Олтин аср» университетларининг дастлабки ўнталиги

Олтин аср 2019 йил рейтинги

Олтин аср 2018 йил рейтинги

Жаҳон университет рейтинги 2019

Институт

Мамлакат/минтақа

1

1

30

Калифорния университети,  Сан Диего

АҚШ

2

2

49

Австралия Миллий университети

Австралия

3

3

53

Ҳонгконг Хитой университети

Ҳонгконг

4

4

63

Сеул Миллий университети

Жанубий Корея

5

8

=79

Уорвик университети

Бирлашган Қироллик

6

5

=84

Монаш университети

Австралия

7

13

=93

Хитой Илм-фан ва технология университети

Хитой

=8

9

=96

Калифорния университети, Ирвин

АҚШ

=8

6

=96

Янги Ғарбий Уэлс университети

Австралия

10

7

104

Берлин Эркин университети

Германия

  10. Берлин Эркин университети, Германия

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Берлин ғолиб бўлган иттифоқчилар томонидан назорат қилинувчи ҳудудларга ажралди. Берлиндаги Унтер-ден-Линден университети совет ҳудудига тўғри келди. Берлин Эркин университетига 1948 йилда Ғарбий Берлиндаги муқобил вариант сифатида асос солинган. Унда 32 минг нафардан ортиқ талаба, 5 минг нафарга яқин ўқитувчи бор ҳамда 150 дан ортиқ дастур таклиф этилади.

=8. Янги Ғарбий Уэлс университети, Австралия

Янги Ғарбий Уэлс университети 1949 йилда пайдо бўлган ва 52 минг нафарга яқин талабага эга. Улардан 13 минг нафарга яқини 130 дан ортиқ мамлакатдан келган талабалар саналади. Университет ўзини фотоэлектр технологиялари, ОИВ/ОИТС ва квант ҳисоб-китоблар соҳаларида жаҳон етакчиси деб ҳисоблайди ва 4300 нафар илмий ходимга эга.

=8. Калифорния университети, Ирвин, АҚШ

Ирвин Калифорния университетига кирадиган 10 та муассасадан бири. Унга Лос-Анжелесдан жанубдаги Оранж округида асос солинган. Университетда 30 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади ва унинг кутубхонасида 3,6 млн дона китоб бор.

7. Хитой Илм-фан ва технология университети, Хитой

Хитой Илм-фан ва технология университетига 1958 йилда, Хитойнинг илм-фан ва техника соҳаларидаги дунё миқёсидаги юқори малакали иш кучига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун асос солинган. Дастлаб у Пекинда жойлашган, бироқ 1970 йилда маданий инқилоб вақтида Хэфэйга кўчиб ўтди.

Унинг 15 та мактабида 15 минг нафарга яқин талабага илм-фан, ҳаёт ҳақидаги фанлар, дастурий таъминот ҳамда электрооптик технологияни ишлаб чиқиш, шунингдек, бошқа илмий ва техник фанлардан 3,5 минг нафар ўқитувчи таълим беради.

6. Монаш университети, Австралия

Монашда 170 дан ортиқ мамлакатдан келган 77 минг нафардан ортиқ талаба таълим олади. Бу эса уни Австралияниг йирик университетларидан бирига айлантиради. 1958 йилда Мельбурнда ташкил этилган университет бугунга келиб Хитой, Ҳиндистон ва Малайзияда ўз кампусларига эга.

5. Уорвик университети, Бирлашган Қироллик

Ковентри шаҳрига яқин жойлашган Уорвик университетида 26 минг 500 нафарга яқин талаба ва қарийб 2,5 минг нафар ўқитувчи бор.

Унга 1965 йилда асос солинган. У 29 та факультет ва 50 дан ортиқ илмий-тадқиқот маркази ва институтлардан иборат.

4. Сеул Миллий университети, Жанубий Корея

Сеул миллий университети 1946 йилда, Корея Япониядан мустақилликка эришганидан кейин пайдо бўлган.

Бугун унда 16 минг 500 нафарга яқин талаба, 11 минг 600 нафар аспирант ва 2 609 нафар штатдаги ўқитувчи ҳамда 83 та кафедрали 15 та коллеж мавжуд.

3. Ҳонгконг Хитой университети, Ҳонгконг

Ҳонгконг Хитой университети тўққизта алоҳида коллежларни бошқаради ва 1963 йилда анъаналарни замонавийлик билан бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.

20 минг нафарга яқин талаба тиббий ва саломатлик билан боғлиқ фанлар ўқитиладиган университетга қатнайди. Университет шунингдек, хитой тили, маданият ва иқтисодиёт фанлари ўқитилиши билан ҳам фахрланади.

2. Австралия Миллий университети

Австралия Миллий университети 1946 йилдагина миллий университетга айланганига қараймай, бир неча қадимий ва кичик муассасаларни бирлаштирди. Уларнинг кўпчилиги ихтисослашган астрономия билан шуғулланади.

Унда 25 минг 500 нафар талаба таҳсил олади, улардан ярми – аспирантлар.

1. Калифорния университети, Сан Диего, АҚШ

1960 йилда Сан-Диегода асос солинган Калифорния универитетида 2,5 минг нафардан ортиқ ўқитувчи 38 минг нафардан ортиқ талабага таълим беради. Университет дунёдаги йирик геологик ва денгиз илмий институти Скриппс Океанография институтининг уйи саналади. 

Top