Дунёдаги энг яхши университет маълум қилинди
Best Global Universities жаҳондаги энг яхши университетлар рейтинги тузилди. Бу ҳақда ушбу рўйхатни тузиб чиққан U.S. News & World Report нашри хабар бермоқда.
Рейтингда биринчи ўринни Гарвард Университети (АҚШ) қўлга киритди. Иккинчи поғонада Массачусеттс технологиялар университети (АҚШ), учинчи - Стенфорд Университети (АҚШ).
Шунингдек, кучли ўнликдан қуйидаги олий таълим муассасалари жой олган - Калифорния-Беркли Университети (АҚШ), Оксфорд Университети (Буюк Британия), Калифорния технологиялар институти (АҚШ), Кембриж Университети (Буюк Британия), Колумбия Университети (АҚШ), Принстон Университети (АҚШ), Вашингтон Университети (АҚШ).
Осиёдаги ОТМлар бўйича рейтингда Сингапур миллий университети (Сингапур) етакчи. Иккинчи ўринда - Наньянг технологиялар университети (Сингапур), учинчи - Цинхуа Университети (Хитой). Кейинги поғоналарда - Токио Университети (Япония), Пекин Университети (Хитой), Подшоҳ Абдулазиз Университети (Саудия Арабистони), Гонгконг Университети (Гонгконг), Вейцман Университети (Исроил), Кьёто Университети (Япония), Сеул миллий университети (Жанубий Корея).
Рўйхатдан Ўзбекистондан биронта ҳам олий таълим муассасаси жой олмаган.
Рейтингда 60дан ортиқ мамлакатдан жами 1250 университет бор. Таълим муассасаларини баҳолаш 13та кўрсаткичдан иборат бўлди, улар: илмий мақолалар ва улардан иқтибос келтиришлар сони, илмий конференциялар ва халқаро ҳамкорлик.