Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна бир халқаро университет филиали очилади
Ҳиндистондаги “Amity University” хусусий университети ректори Атул Чаухан бошчилигидаги делегация 17-19 ноябрь кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
ЎзА хабарига кўра, ташриф доирасида мамлакатда “Amity University” университети филиалини ташкил этиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа ҳамда Вестминстер университетларида бўлиб, мазкур олий таълим даргоҳларида яратилган шароит, юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги интилишларнинг ижобий самаралари билан яқиндан танишади.
Ҳиндистон делегацияси аъзолари, шунингдек, 19 ноябрь куни пойтахтда бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестициявий форумда ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026