Ўзбекистон | 10:24 / 13.07.2019
12217
2 дақиқада ўқилади

«Мудофаа тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади

Фото: KUN.UZ

2019 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, мажлис кун тартибига киритилган масала — “Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди. 

У “Мудофаа тўғрисида”ги қонунга мудофаани ташкил этишнинг ҳамда Қуролли Кучларни бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокини аниқлаш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш эҳтиёжидан келиб чиқиб тайёрланган.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимизнинг мудофаа соҳасидаги қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш, мамлакатни мудофаага тайёрлашга қаратилган масалаларни тартибга солишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. 

Биринчи ўқишда муҳокама қилинган мазкур қонун лойиҳаси билан муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар, жумладан, олий маълумотли шахслар учун муддатли ҳарбий хизматни чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун – ўн икки ой этиб белгиланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид