Иқтисодиёт | 19:05 / 26.04.2026
3460
2 дақиқада ўқилади

Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди

“Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, мазкур соҳада муҳим ўзгартишлар амалга оширилди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 179-моддасига ўзгартириш киритилиб, сохта тадбиркорлик учун жарима, муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ва озодликдан маҳрум қилиш каби санкциялар назарда тутилмоқда.

Эндиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида тадбиркорлик субъектини ташкил этиш БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, 184-модда (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) - жиноят таркиби аниқлаштирилиб, жарима, мажбурий тўловларни ундириш ва озодликдан маҳрум қилиш чоралари қайта белгиланди, илк ҳуқуқбузарликда зарар тўлиқ қопланса, жавобгарликдан озод этиш тартиби сақлаб қолинди, жиноят ишларида жамоат ҳимоячиси иштироки таъминланди.

Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид