Ўзбекистон | 17:40 / 14.07.2019
36062
2 дақиқада ўқилади

Келаётган ҳафтада қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Фото: Facebook /Слава Степанов

Гидрометеорология хизмати маркази томонидан келгуси ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, 16-19 июль кунлари:

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 24-29, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 24-29, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 24-29, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Сарвар Рахимов
Тайёрлаган Сарвар Рахимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид