Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги биринчи Chicken Hut ресторани очилади
Chicken Hut тезкор овқатланиш ресторанлар бренди ҳамда Yam Group компанияси ҳаммуассиси Аднан Ризвано бошчилигидаги Покистон делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Покистон делегацияси ташрифини ташкиллаштирган Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси маълумот беришича, Тошкент вилояти ҳокимиятида музокаралар бўлиб ўтди.
Музокаралар натижасига кўра, Нурафшон шаҳрида Покистон капитали иштирокида қурилиш ва умумий овқатланиш соҳасига ихтисослашган «Luxury Gates» хорижий корхонаси ташкил этилди.
Шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ва юқорида номи кўрсатилган компания ўртасида беш қаватли бино қуриш учун ер участкасини Покистон томонига сотиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Бинонинг биринчи қаватида Ўзбекистондаги биринчи Chicken Hut ресторани жойлашади, қолган қаватлар эса «люкс» тоифасидаги яшаш хонадонларидан иборат бўлади.
Мавзуга оид
11:21 / 03.03.2026
Нурафшонда банкоматни очишга уриниш тўхтатилди, гумонланувчи ушланди
19:56 / 07.12.2025
Ҳокимлик Нурафшонда прокуратура учун 4,5 млрд сўмга автотураргоҳ қурилаётгани ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ берди
20:49 / 19.11.2024
Тошкент вилоятида салкам 7 килоли чақалоқ туғилди
12:10 / 31.10.2024