Андижонлик 51 нафар совриндор спортчиларга ОТМда ўқишга имтиёз берувчи гувоҳномалар топширилди
Андижонда, спортнинг турли йўналишларида халқаро ва Республика миқёсидаги мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган 51 нафар академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг спортчи- битирувчиларига олий таълим муассасасига тест синовлари ва қўшимча имтиҳонсиз гранд асосида қабул қилишга имтиёз берувчи гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда спортчиларнинг мураббийлари, ота-оналари иштирок этдилар. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элёрбек Ғуломовлар сўз олиб, спортчилар ва уларнинг мураббийларини қутладилар.
Имтиёзга эга бўлган 51 нафар вилоят вакиллари спортнинг - бокс, дзюдо, бадминтон, каратэ, от спорти, оғир атлетика, чим устида хоккей, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш, енгил атлетика, слоломда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, ўқ отиш, стол тенниси, гандбол, юнон-рум ва эркин кураш бўйича ғолиб ва совридор саналадилар.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
10:40
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024