Жамият | 16:07 / 15.07.2019
3597
5 дақиқада ўқилади

«ASIA ALLIANCE BANK» – бизнес юритишда инновацион ёндашув

«ASIA ALLIANCE BANK» акциядорлик тижорат банкига 2009 йил 15 август куни асос солинган. Жорий йилда банк ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда ва ишонч билан шуни айта оламизки, банк бутун фаолияти даврида ўзини ишончли ва барқарор ҳамкор сифатида кўрсата олди, шу билан бирга сезиларли муваффақиятларга эришди. Вақтнинг ўсиб бораётган талабларини инобатга олган ҳолда, банкнинг асосий устувор вазифалари тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш устида тинимсиз ишлаш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш ҳисобланади. Турли молия сегментларида иштирок этиш, узлуксиз профессионал ёндошувни таъминлаган ҳолда банкка исталган мураккабликдаги масалаларнинг комплекс ечимини таклиф этиш имконини беради.

Иқтисодиёт чакана бизнесининг долзарб жиҳатларидан бири пластик карталар ва тўловларни амалга оширишнинг барча усуллари саналади. Шу сабабли, «ASIA ALLIANCE BANK» ушбу хизмат турига бўлган истеъмолчилар талаби ва замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда катта эътиборни бизнеснинг мазкур йўналиши ривожига қаратмоқда. Ҳозирги кунда «ASIA ALLIANCE BANK» истеъмолчига  миллий валюта тўлов тизимда UzCard ва HUMO, шунингдек, VISA, China Union Pay ва MasterCard халқаро пластик карталарини тақдим этмоқда.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, банкнинг савдо-хизмат кўрсатиш шохобчаларида UzCard ва HUMO тизимидаги савдо терминаллари ўрнатилган. 24/7 режимида нақд пулни ечиш қулайлигини таъминлаш учун Тошкент ва «ASIA ALLIANCE BANK» филиаллари жойлашган вилоят марказларида банк томонидан миллий валюта ва АҚШ доллари қийматида пул маблағларини ечиб олишга имкон берувчи банкоматлар ўрнатилган.  Қайд этиш жоизки, банкомат тармоқларини кенгайтириш бўйича ишлар доимий тарзда амалга оширилмоқда.

Ўз олдига мижозлар учун хизмат кўрсатиш сифати ва шароитлар қулайлигини мунтазам оширишдек мақсадни қўйган ҳолда, «ASIA ALLIANCE BANK»нинг кўп тармоқли ривожланишига ҳисса қўшувчи, ўзида  анъанавий ва замонавий инструментларни уйғунлаштирган дистанцион хизмат, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, интернетдан фойдаланиш ва электрон тўловлар каби янги технологиялар ривожи ва уларнинг имкониятларига катта урғу берилмоқда. «Корпоратив интернет-банкинг», «Alliance Mobile» «My Alliance» тизимларидан фойдаланиш,  дунёнинг исталган нуқтасидан туриб ўз ҳисобингиз бўйича тўлов ҳужжатлари ҳаракатини тун-у кун бошқариш, тўловларни амалга ошириш, маблағингизни тезкор депозитларга жойлаштириш, валютани масофадан туриб конвертация қилиш, пул айирбошлаш, хизмат ва товарлар учун тўловни ўтказиш, картадан картага Р2Р пул ўтказмаларини юбориш имконини беради. Бундан ташқари, банк web-сайтида хусусий мижозларга банк ҳисоб варақалари ва пластик карталар ҳолати тўғрисида маълумот берувчи «Шахсий кабинет» хизмати жорий этилган. IT-технологиялари асосида ишлаб чиқарилган хизмат турлари банк хизматлари сегментида рақобатбардошликни таъминлашга ёрдам беради. Карта маҳсулотларини оммалаштириш мақсадида, «ASIA ALLIANCE BANK» мунтазам равишда ютуқли совринларга бой реклама кампанияларини ўтказиб туради.

Шуни қайд этиш жоизки, «ASIA ALLIANCE BANK» Ўзбекистонда илк бор автоматик тарзда қабул қилиш, ҳақиқийлигини текшириш, қайта ҳисоблаш ва катта миқдордаги пул сақлаш учун мўлжалланган ҳамда банк ҳисоб рақамларига пул ўтказиш жараёнини автоматлаштириш имкониятини берувчи замонавий ускуналар – автоматлаштирилган депозит машиналари (АДМ)ни жорий этди. АДМ инкассация жараёнини амалга ошириш ва катта қийматдаги пул маблағларини тезкор, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали қайта ишлашга ёрдам беради.  АДМ ёрдамида мижозлар банк ходими иштирокисиз савдо тушуми (онлайн-инкассация)ни топширишлари, пластик картани тўлдиришлари ва бошқа амалларни бажаришлари мумкин.

Ўтган йиллар каби, «ASIA ALLIANCE BANK» бугунги кунда юқори иш фаоллигини намойиш этмоқда, замонавий банк ва IT-технологиялар асосида инновацион банк хизматларини такомиллаштиришга катта эътибор берган ҳолда молиявий фаолиятнинг долзарб талаб кўп бўлган йўналишларини жадал ривожлантирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид