Жамият | 15:00 / 04.10.2019
6618
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ ва Bank of New York Mellon ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

«ASIA ALLIANCE BANK» BNY Mellon билан ҳамкорликни йўлга қўйди ва АҚШ долларида корреспондент ҳисоб очди.

Кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида хорижий шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу унинг инвестицион фаолликни оширишда, вакиллик муносабатларини ўрнатишда, кредит линиялари ва савдони молиялаштиришга оид линияларни жалб қилишда ўз ифодасини топмоқда. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, вакиллик муносабатларини ўрнатишда, банк ҳамкорларнинг халқаро рейтингига, ўз мижозларининг манфаатларига, халқаро ҳисоб-китобларнинг сифати ва тезлигига катта эътибор беради.

2019 йил сентябр ойининг охирида «ASIA ALLIANCE BANK»  АҚШнинг етакчи банкларидан бири ҳисобланган Bank of New York Mellon билан АҚШ долларида корреспондент ҳисоб рақами очиш тўғрисида келишувга эришди ва битим имзолади. Таъкидлаш жоизки, Bank of New York Mellon Ўзбекистон банклари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатишни 90-йилларнинг охирларидан буён биринчи марта амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Лондонда бўлиб ўтган SIBOS 2019 конференцияси ва ўтказилган музокаралар доирасида банклар ўртасида савдони молиялаштириш ва ғазначилик операциялари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди. Дунёнинг етакчи банки билан ҳамкорлик тўғрисида эришилган келишувлар халқаро ҳисоб-китоблар соҳасидаги фаолиятни кенгайтиришга, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантиришга, шунингдек, банкнинг халқаро мақомини мустаҳкамлашга ёрдам беради. АҚШ долларида тўғридан-тўғри корреспондент ҳисоб рақамининг мавжудлиги банк мижозларига қисқа вақт ичида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга, шунингдек, учинчи банкларнинг комиссия тўловларидан бутунлай озод бўлиб, тўлов харажатларини камайтиришга имконият яратади.

Маълумот учун: Bank of New York Mellon 1784 йилда ташкил этилган бўлиб, АҚШда энг биринчи очилган банклардан бири ҳисобланади, шунингдек, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида ўз ваколатхоналарига эга бўлган жаҳондаги йигирманчи энг дастлабки банк ҳамдир. Бугунги кунда Bank of New York Mellon активлари бўйича дунёдаги энг йирик инвестиция компанияларидан бири ҳисобланади.

Банкнинг асосий вазифалари давлат ташкилотлари ва юқори даромадли шахсларнинг инвестицияларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишдир. Bank of New York Mellon мижозлари энг яхши хайрия ва пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари, шунингдек, етакчи университетлардир. Bank of New York Mellon халқаро миқёсда юқори мавқега эга эканлигини, Fortune 500 рўйхатига киритилган компанияларнинг 80 фоизига ушбу банк томонидан хизмат кўрсатилаётганлигидан ҳам англаш мумкин.

Нуфузли халқаро молиявий нашрлар томонидан ҳам Bank of New York Mellon юқори баҳоланган. Жумладан, 2013 ва 2014 йилларда Global Finance маълумотларига кўра, у дунёдаги энг хавфсиз банклардан бири деб тан олинган ва The Banker халқаро журнали 2014 йилда уни энг қиммат банк брендларидан бири деб эътироф этган.

Сўнги янгиликлардан хабардор бўлинг:

Веб-сайт: www.aab.uz

Telegram: t.me/asiaalliancebank

Facebook: fb.com/AsiaAllianceBank

Instagram: @asia_alliance_bank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид