12:30 / 17.07.2019
21149

Фарғона ҳалқа йўлида юз берган автоҳалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: Vse42.ru

2019 йил 16 июль куни соат 20.20ларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 28 ёшли И.П. бошқарувидаги “М-412” русумли автомашинасини Қодиробод маҳалласидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Андижон вилояти Балиқчи туманида яшаган, 68 ёшли Н.А. бошқарувидаги Tico русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Tico автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси, Марҳамат туманида яшаган 67 ёшли М.М. касалхонада вафот этган. 

Шунингдек, яна 2 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, дейилади хабарда. 

Билдирилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top