Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. бошқарувидаги Opel Omega русумли автомашинасини Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қуйи Чирчиқ-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи 62 ёшли А.И. бошқарувидаги DAF русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Opel Omega автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, Сергели туманида яшаган 22 ёшли А.У. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026