Жамият | 12:25 / 18.07.2019
10523
1 дақиқада ўқилади

Юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш яна бошланди

Фото: 2-tyuk.uz

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари юридик коллежлар қабул комиссиялари томонидан 2019 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача (шу куни ҳам) қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат топшира олмаган кўплаб абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини мурожаатлари бўйича ҳукумат томонидан юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддатини жорий йилнинг 17 августигача давом эттиришга розилик берилди.

Шунга кўра, юридик коллежларда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни яна бошланганлиги маълум қилинди.

Мавзуга оид