Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри марказида қурилиш вагони ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
2019 йил 19 июль куни соат 02:55да, М.Улуғбек тумани, Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш майдони ҳудудида қурилиш вагони 10 кв.м майдонда ёнган.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:05да бартараф этилган.
Ёнғин электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026