Жамият | 11:51 / 19.07.2019
8297
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри марказида қурилиш вагони ёниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 19 июль куни соат 02:55да, М.Улуғбек тумани, Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш майдони ҳудудида қурилиш вагони 10 кв.м майдонда ёнган. 

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 03:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:05да бартараф этилган. 

Ёнғин электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Мавзуга оид