Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда икки кишининг ўлими билан якун топган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида 2019 йил 19 июль куни соат 05.20ларда Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 25 ёшли Ш.Д. бошқарувидаги “Газель” русумли микроавтобусни “А.Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда у йўл четида тўхтаб турган, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 34 ёшли Р.М. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасини тиркамасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада “Газель” микроавтобуси йўловчиси, Бухоро вилоятида яшаган 1956 й.т. Н.А. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Газель” микроавтобусининг уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бир нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи Ш.Д. ҳамда қолган 4 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026