Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент - Навоий» йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
“Тошкент” автовокзалидан “Тошкент-Навоий” йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 20 июлдан эътиборан Uzautotrans Servise корхонаси Тошкент ва Навоий шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатновларни йўлга қўйди.
Хабарда таъкидланишича, ушбу йўналиш масофаси 495.1 км.га тенг бўлиб, қатновлар Тошкент автовокзалидан соат 8:30да ва 14 :00да амалга оширилмоқда.
Ушбу йўналишда чипта нархи 50 000 сўм этиб белгиланган, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкент - Жўш йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
23:01 / 13.12.2025
Ўтган 10 кун ичида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди
17:24 / 13.12.2025
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат бир ойга чекланади
15:22 / 13.12.2025
Тошкентда “автомойка”да қолдирилган Malibu олиб қочилди
10:46 / 12.12.2025