Жамият | 08:50 / 21.07.2019
23697
1 дақиқада ўқилади

Шифохоналардан бирининг болалар бўлимида тахтакана аниқланди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Интернетда Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги шифохонанинг болалар бўлимида тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Видеоролик Facebook’даги “Эхо Узбекистана” гуруҳида жойлаштирилган. Унда каравотлар устида тахтаканалар ўрмалаб юрганини кўриш мумкин.

Видео муаллифининг таъкидлашича, видеодаги ҳолат шифохонада олиб борилган дезинфекция ишларидан кейин юз бермоқда.

Шифохонада амалга оширилган дезинфекцияга қарамасдан, беморлар каравотларида ўнлаб тахтакана ўрмалаб юрганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча ушбу видеога изоҳ бермади.

Тахтакана қон сўрувчи ҳашарот бўлиб, туляремия, бруцеллёз, чечак, гепатит B, сил, ич терлама ва куйдирги каби касалликларни келтириб чиқарувчи организмларини юқтириши мумкин. Қонхўр ҳашарот бир кечада 500 мартагача чақиши мумкин. 

Мавзуга оид