Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий ва шифохона хизматлари бозорида ўсиш кузатилди
2026 йил январ ойида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,7 трлн сўмни ташкил этиб, тармоқда барқарор ўсиш кузатилгани маълум бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич тиббий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.
Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш хизматларининг 30,5 фоизи шифохона муассасалари ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, 17,5 фоизини тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари ташкил этган.
Қолган 52 фоиз улуш эса бошқа турдаги соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келади.
Соҳада хизматлар ҳажмининг ўсиши тиббий инфратузилманинг ривожланиши, хусусий сектор улушининг ортиши ҳамда аҳоли томонидан тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши билан изоҳланмоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
08:44 / 21.05.2026
Миллий статистика: мамлакатда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда
12:01 / 26.03.2026
1 апрелдан шифохоналар 5 кунлик иш тартибига ўтказилади
12:00 / 23.03.2026