Атамбоевнинг юристи: У тергов саволларига ОАВ орқали жавоб беришга тайёр

Фото: Табылды Кадырбеков
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев жиноят оламидаги нуфузли шахс Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод қилиниши бўйича иш юзасидан терговчилар саволларига ОАВ орқали жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда Атамбоевнинг юристи Сергей Слесарёв маълум қилди.
«Алмазбек Шаршенович ёзма кўринишда тақдим этилган саволларга жавоб беришга тайёр. Бу Атамбоевнинг очиқ хабарномаси доирасидаги жавоблар бўлади, аммо сўроқ шаклида эмас, яъни қонунни бузмаган ҳолда», - дейилади адвокат баёнотида.
Собиқ президент ИИВга сўроққа келиш ҳақидаги чақириқларни уч маротаба эътиборсиз қолдирди - Атамбоев парламент томонидан собиқ президент мақоми ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин, унга чақирув қоғозлари кела бошлади.
Атамбоевни ҳуқуқий дахлсизликдан маҳрум қилишга сабаблардан бири 2013 йилда Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод қилиш бўйича айбловдир. Қирғизистон расмийлари ушбу иш бўйича терговни 2019 йилнинг баҳорида қайта тиклашди - унинг доирасида шифокорлар ва собиқ амалдорлар, шу жумладан, собиқ бош прокурор Аида Салянова қўлга олинди.
Атамбоевни таъқиб қилишга уринишлар унинг амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан жанжаллашиши фонида кузатилмоқда. Уларнинг можароси 2018 йил баҳори, собиқ президент ҳозирги давлат раҳбари Жээнбеков ўзининг коррупцияга қарши кампанияси натижаларига шубҳа билдирганидан дарғазаб бўлганидан бери давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон | 11:37
-
Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашди
Жаҳон | 11:30
-
Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда
Жамият | 11:14
-
Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 11:03
Мавзуга оид

17:12 / 09.06.2025
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди

15:32 / 05.06.2025