Ўзбекистон | 09:27 / 23.07.2019
1671
1 дақиқада ўқилади

«Тадбиркор аёллар» республика бизнес-форуми ташкил этилади

Ўзбекистонда “Тадбиркор аёллар” республика бизнес-форуми ташкил этилади. Бу ҳақда 2019 йилда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасида айтилади.

Қайд этилишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг иштирокини янада ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркор аёллар” республика бизнес-форуми ташкил этилади.

Бунда бизнес-форум концецияси ва дастури ишлаб чиқилиб, бизнес-форумда иштирок этадиган тадбиркор аёллар рўйхати шакллантирилади. Шунингдек, бизнес-форум модераторлари ва маърузачилари аниқланади, бизнес-форум доирасида ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинади.

Масъуллар - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Ҳунарманд” уюшмаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид