Жаҳон | 14:47 / 24.07.2019
8402
1 дақиқада ўқилади

Руҳоний: Эрон Ҳурмуз бўғозида тартибсизликлар уюштирилишига йўл қўймайди

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

Эрон Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида тартибсизликлар уюштирилишига йўл қўймайди, деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтон Ҳурмуз бўғозини қўриқлаш учун коалиция шакллантиришини маълум қилганди.

"Ҳеч кимга Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида тартибсизликлар уюштиришига йўл қўймаймиз, ҳар қандай вазиятда ҳам кескинлик ва ҳарбий тўқнашув бўлишини истамаймиз", - деди Руҳоний.

Эрон президентининг сўзларига кўра, Ҳурмуз бўғози ҳазиллашадиган ва "халқаро меъёрлар билан ўйин қилинадиган" жой эмас.

Унинг айтишича, Теҳрон нафақат Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида, балки Бобил Мандоб бўғози ва Ҳинд океанида ҳам хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Мавзуга оид