Зоминда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Жиззах вилоятининг Зомин туманида 24 июль куни соат 06:10ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 32 ёшли С.Х. бошқарувидаги “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини “Жиззах-Зомин” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, “Гулшан” ҚФЙда яшаган 32 ёшли Ш.Т. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса оқибатида автомашиналарда ёнғин келиб чиқиб, “ВАЗ-21011” автомашинаси тўлиқ ва Nexia автомашинаси қисман ёниб зарар кўрган.
Натижада иккала ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва Nexia автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчи Ш.Т.нинг отаси 61 ёшли Р.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:26 / 23.08.2024
Қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс ушланди
18:36 / 12.08.2024
Зоминдаги осма дор йўли 18 августгача ёпилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024