Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида фуқаролар И.А. ва И.М. бошқарувида бўлган “Changan” русумли автоулов белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 75 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026