Президент Урганчдаги ҳолат бўйича бош вазирга топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳри Ашхобод кўчасида истиқомат қилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни жойига чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ижобий ҳал этиш учун бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берган.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, шунга мувофиқ бош вазир Ангрендан Хоразмга етиб борган. Чондирқиёт қишлоғи ҳудудига кўчириб юборилган одамлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган.
Айни пайтда аҳолига компенсация пуллари ўша ернинг ўзида тўлаб берилмоқда.
Маълум қилишларича, ҳукумат жойларда ободонлаштириш ишлари, жумладан, бузилишлар юзасидан бир гуруҳ депутатлар томонидан юборилган сўровни ўрганиб чиқмоқда, қонунчиликда белгиланган тартибда депутатларга ва жамоатчиликка бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Мавзуга оид
08:50
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
10:31 / 15.11.2024