Ўзбекистон | 19:00 / 28.07.2019
10879
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аномал иссиқлик сабаб яна йўловчи поездлар тезлигига чеклов ўрнатилди

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ жорий йил 28 июлдан 31 июлгача Тошкент—Андижон, Тошкент—Урганч—Хива, Тошкент—Қўнғирот, Тошкент—Термиз ва Тошкент—Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг тезлигига чеклов белгилади.

Бунга сабаб Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқлик эканлиги билдирилмоқда.

Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилган.

Маълумот учун, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ июль ойи бошида ҳам поездлар тезлигига чеклов ўрнатганди.

Мавзуга оид