Ўзбекистон | 19:07 / 31.07.2024
8526
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Поездлар Нукус — Оқтов ва Оқтов – Нукус йўналишида ҳафтада 3 кун қатнайди.

Оқтов шаҳри

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги Оқтов шаҳрига янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди.

Қайд қилинишича, қатновлар 22 августдан Нукус темирйўл вокзалидан амалга оширилади. Поездлар ҳафтанинг пайшанба, шанба ва сешанба кунлари йўлга чиқади.

23 августдан бошлаб, ҳафтанинг жума, якшанба ва чоршанба кунлари поездлар Қозоғистондан Ўзбекистонга йўл олади.

Мавзуга оид

Эълонлар