Жаҳон | 01:29 / 30.07.2019
16696
2 дақиқада ўқилади

Европа шифохоналарида дориларга чидамли суперҳашарот тарқалмоқда

Суперҳашаротнинг фавқулодда қўлланиладиган антибиотикларга қаршилиги кенгайиб бормоқда. Европа бўйлаб ўтказилган тадқиқот натижаси шундай хулоса чиқаришга асос бўлмоқда. 

Инфекция бошқа бирорта дори-дармон билан бартараф этилмаса, карбапенем (carbapenems) деб номланган дори қўлланилади. 

The Sanger Institute тадқиқотчилари Klebsiella pneumoniae қаршилиги эса, «ўта ташвишли» эканини айтишмоқда. Улар, бошқа ҳашаротлар ҳам вақт ўтиб шундай чидамли бўлишидан огоҳлантирмоқда. 

Klebsiella pneumoniae нима ўзи?

У соғлом инсонларга умуман муаммо туғдирмасдан ичакларда табиий шароитдагидек яшаши мумкин. Бироқ, тана носоғлом бўлганида у нафас олиш йўлларини зарарлаб, пневмонияни келтириб чиқара олади. У қон, теридаги кесилган ёки шилинган жойлар ва мияни эгаллаб, менингитга ҳам сабаб бўлади. 

Бу ҳақиқатдан ҳам жиддий муаммоми? 

Антибиотикларга қаршилик натижасида ушбу бактерия сабаб бўлган ўлимлар сони 6 карра ошган. Ўлимни карбапенемга чидамли K.pneumoniae келтириб чиқарган. 

Хавотирларнинг сабаби шундаки, ушбу бактерия 2015 йилда 2000 дан ортиқ кишининг ёстиғини қуритган, агар ҳозирданоқ чоралар кўрилмаса, бу рақам кўтарилишда давом этади, яъни 2007 йилда 341 кишининг вафотига сабаб бўлган K. pneumoniae 2015 йилда 2,094 кишининг умрига зомин бўлган. 

Мавзуга оид