Жаҳон | 00:55 / 31.07.2019
16798
2 дақиқада ўқилади

Дубай амирининг рафиқаси Англия судидан «никоҳни мажбурий ҳимоя қилиш»ни сўрамоқда

Фото: Reuters

Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ол-Мактумнинг рафиқаси Ҳая бинт Ол-Ҳусайн Англия Олий судидан «никоҳни мажбурий ҳимоя қилиш»ни сўради. Бундан мақсад, икки фарзандидан бирини ўзи билан олиб қолишдир, деб хабар қилмоқда Reuters.

45 ёшли Ҳая бин Ол-Ҳусайн, Иорданиянинг марҳум подшоҳи Ҳусайннинг кенжа қизи ва ҳозирги подшоҳи Абдуллоҳнинг синглисидир. У, шунингдек, зўравонлик ва таъқиблардан ҳимоя қилишни назарда тутувчи «парчаланишга қарши ҳимоя»ни ҳам сўраган. Бироқ, ҳозирча, бу сўровлар кимга қарашли экани номаълум. 

Бундан ташқари, Иордания маликаси асосий қарорларни тўғри қабул қилиш учун фарзандларни суд ихтиёрига топшириши ҳақида ҳам мурожаат қилган. 

Никоҳни мажбурий ҳимоя қилиш кимдир мажбуран никоҳ қургани ёки мажбуран никоҳда эканини таъкидлаганда, унга ёрдам беришни кўзда тутувчи қоидадир. 

Аввал хабар қилинганидек, 69 ёшли Дубай амири ва малика Ҳая расман ажралиши ҳақида эълон қилинган эди. Унда Лондонда бўлиб ўтадиган ажрашиш жараёнида мол-мулк эмас, фарзандлар ким билан қолиши масаласи ҳал этилиши, илк эшитувлар июль ойи охирида бўлиб ўтиши айтилганди.

 

Мавзуга оид