Жамият | 11:00 / 01.08.2019
13074
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Йиллар синовидан ўтган ҳамкор

Акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” ўзининг 25 йиллигини нишонламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги қарорига асосан, 1994 йил 2 августдан “Fаллабанк” фаолият юрита бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги қарори асосида “Ғаллабанк” негизида “Қишлоқ қурилиш банк” ташкил этилди. Мазкур саналар банк фаолиятида ёрқин из қолдирган тарихий воқелик ҳисобланади.

Ўтган йиллар давомида банк мижозларга хизмат кўрсатиш, қишлоқ қурилишини кредитлаш, тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш борасида сезиларли тажриба тўплади. Йилдан-йилга банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами, мижозлар базаси ва инфратузилмалар тармоғи кенгайиб борди.

Банк 25 йил аввал ўз фаолиятини 8 нафар ходим ва 10 та мижозга хизмат кўрсатиш билан бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб банк тизимида 3 000 дан зиёд ходим иш юритмоқда ва 807 мингдан зиёд мижозларга  хизмат кўрсатилмоқда. Банкнинг дастлабки устав сармояси 8 миллион сўмдан иборат бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич бугунга келиб 1 триллион 481 миллиард сўмдан ортди.

Бугунги кунда “Қишлоқ қурилиш банк”нинг соф активлари 10 триллион 996 миллиард сўмни ва жами капитали 1 триллион 310 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. 

Банк 42 та филиал,  38 та минибанк, 41 та жамғарма ва 52 та валюта айирбошлаш ҳамда 44 та халқаро пул ўтказмалари  шохобчалари орқали республика ҳудудларида аҳолига замонавий хизматларни кўрсатмоқда.

“Қишлоқ қурилиш банк” ўтган йиллар давомида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш бўйича Давлат Дастурларининг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда. 2009-2019 йилларда республикамизда 123 мингдан ортиқ намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши бўйича иш олиб борилди. Ушбу уй-жойларнинг 80 мингдан ортиқ қисми бевосита мазкур банк томонидан молиялаштирилди. Шу даврда қурилиш ишлари учун 15,41 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Бу борада мазкур банк томонидан молиялаштирилган уй-жойлар учун 3,23 трлн. сўм аҳолининг маблағлари, 6,34 трлн. сўм банкнинг маблағлари сарфланди.

“Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2012-2016 йиллар давомида Осиё тараққиёт банкининг 425,5 млн. АҚШ доллари, Ислом тараққиёт банкининг 100 млн. АҚШ дол лари ва Саудия тараққиёт фондининг 60 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги маблағлари жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида банк Жиззах вилоятида мактабгача таълим муассасалари қурилишини молиялаштиришда қатнашмоқда. Банк томонидан 2018-2019 йиллар давомида вилоятдаги лойиҳа қиймати 150 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 52 та мактабгача таълим муассасаси қурилишига жами 93 млрд. 266 миллион сўмлик маблағ ажратилди.

Банк сармоялари асосида ўтган йиллар давомида худудларда қад ростлаган намунавий уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари оилаларнинг уй-жойга ҳамда мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжини  қондирибгина қолмасдан, юртимиз кўркига кўрк қўшиб, аҳолининг яшаш тарзи сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

2011-2019 йиллар давомида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, асосан қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, сутчилик ҳамда хусусий секторни ривожлантириш мақсадида банк ва хорижий молия институтлари ўртасида 182 млн. 938 минг АҚШ доллари қийматидаги шартномалар тузилган. Ҳозиргача тадбиркорлик субъектларининг 400 га яқин инвестицион лойиҳалари учун 125 млн.  422 минг АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратиб берилган.

Энг муҳими, “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан ажратилаётган маблағлар худудларда янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринлари ташкил этилишига, замонавий сервис йўлга қўйилишига, аҳоли тадбиркорлиги ривожига ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Мижозларга қулайлик яратиш банк томонидан жорий қилинаётган хизматларнинг асосини ташкил этади. Шунга мос равишда ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофадан бажариладиган амалиётлар кўпаймоқда. Республика худудларида ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи 28 та шаҳобчанинг 24/7 режимида, кечаю кундуз фаолияти ташкил қилинган.

“Fitch” ва “Moody's” халқаро рейтинг агентликлари томонидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг барча рейтинглар истиқболи “Барқарор” деб эътироф этилди.

Бир сўз билан айтганда, 25 йиллигини нишонлаётган мазкур банк ўтган йиллар давомида Ўзбекистон банк тизимида ўз ўрнига эга бўлди ва иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланди.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид