Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда кемалар ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Филиппиннинг Илоило шаҳри яқинида кучли муссон шамоли натижасида учта моторли кема ағдарилиб кетди ва 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда GMA News телеканали хабар берди.
Аввалроқ иккита қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Дастлабки икки ҳодиса жами 51 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган Che-che ва Keziah кемалари ағдарилиб кетиши натижасида содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган.
Илоило шаҳри кенгаши раҳбари Донна Маньонинг маълум қилишича, Che-che кемаси Илоило шаҳридан Гимарас шаҳрига кетаётган бўлган, Keziah эса қарама-қарши йўналишда сузган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026