
31 декабрь куни Финляндия полицияси Россиядан сузиб келаётган кемани қўлга олди. Кема Финляндия кўрфази орқали Хелсинкидан Эстонияга борадиган денгиз ости телекоммуникация кабелига қасддан зарар етказишда гумонланмоқда. Сўнгги йилларда бу ҳудудда шунга ўхшаш бир қатор ҳодисалар содир бўлган.
Финляндия Чегара хизмати расмийларига кўра, ҳодиса пайтида қўлга олинган «Fitburg» юк кемаси Россиянинг Санкт-Петербург портидан Исроилга кетаётган бўлган. Полициянинг маълум қилишича, кема лангарини денгиз тубида судраб бораётган бўлган ва у Финляндия ҳудудий сувларига йўналтирилган. Reutersʼнинг ёзишича, кабель Финляндиянинг Elisa телекоммуникация гуруҳига тегишли.

«Ҳозирча биз телекоммуникацияни оғир шаклда издан чиқариш ва оғир шаклдаги саботаж ва унга уринишда гумон қилмоқдамиз,» деди Хелсинки полицияси бошлиғи Яри Лиукку.
Терговчиларга кўра, кемада бўлган 14 нафар экипаж аъзоси – Россия, Грузия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари. Уларнинг барчаси Финляндия полицияси томонидан ушлаб турилибди. Кема Цент-Винсент ва Гренадин ороллари байроғи остида сузиб юрган.
Маълумотларга кўра, кеманинг эгаси — «Fitburg Shipping Company», бошқарувчиси эса «Albros Shipping and Trading» ҳисобланади. Бу компаниялар ҳолатга изоҳ бермаган.

Финляндия 2024 йил декабрида ҳам Россия билан боғлиқ нефть танкер бортида текширув ўтказган.Ўшанда терговчилар «Eagle-S» кемаси Болтиқ денгизида лангарини судраб бориб электр кабели ва бир нечта алоқа линияларига зарар етказганини айтган. Лекин, судда прокурорлар воқеа қасддан қилинганини исботлай олмаган.
Болтиқ денгизидаги гибрид таҳдидлар
Европа расмийлар Украинадаги уруш бошлаганидан бери Россиянинг гибрид таҳдидлари















