Мактабгача таълим вазири: «Боғча мудиралиги лавозими энди авлоддан авлодга ўтмайди»
2 августь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарияти иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда йиллар давомида мактабгача таълим тизимида йиғилиб қолган муаммолар ҳамда яқин йилларда бу тизимда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Хусусан, боғча мудиралиги лавозимига кадрларнинг белгиланиш жараёнидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
“Илгари боғча мудиралигига бир киши 25 йиллаб ўтириб олиб, пенсияга чиққандан кейин ҳам бу лавозимни ўз қизи ёки келинига “мерос” қилиб қолдириши ҳолатлари одатий бўлиб қолган эди. Лекин энди бу ҳолатга чек қўйилади. Мудираларни ишга олиш субъектив шаклда эмас, балки кузатув кенгашлари иштирокида амалга оширилади. Ҳар бир гуруҳдан уч нафардан ота-она, педагоглар ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари кирадиган кузатув кенгаши боғча мудиралиги лавозимига номзодларни саралаб олади. Номзодлар ўз режалари, татбиқ этмоқчи бўлган янгиликлари ҳақида тақдимот қилишади. Сараланган номзод Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади ва шу тарзда ишга тайинланади”, ─ дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Елена Тенга кўра, 2030 йилгача мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, аввалги боғча мудиралари мактабгача таълим муассасаси директори деб юритилади. Муассаса директорлари вазирлик ҳузуридаги марказда зарурий замонавий кўникмалар асосида ўқитилиб, сертификат берилади. Уларнинг педагогик, бошқарувчилик салоҳияти аттестациядан ўтказиб борилади. Ота-оналардан иборат бўлган кузатув кенгаши директорнинг ишидан қониқмаса, уни ишдан бўшатиш бўйича вазирлик бошқармаларига таклиф билан чиқиши ҳам мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
17:53 / 01.08.2023
ИИБ ходимлари маъруза қилган боғча масъуллари жазоландими?
15:36 / 28.07.2023
Президент Учтепа туманида боғча болаларига маъруза ўқиган профилактика инспектори воқеасига тўхталди
17:40 / 27.07.2023