Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ турбинаси ишга тушди

Фото: KUN.UZ
Кеча, 5 август куни Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ турбинаси ишга туширилди. Айни вақтда ИЭС синов режимида фаолият кўрсатаётган бўлса, ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, биринчи қурилмани 2019 йилнинг сентябрь ойида, иккинчисини ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилганди. Янги авлодга мансуб энергоблоклар анъанавий иссиқлик электр станциялари сарфлайдиган ёнилғига бирлигига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, буғ-газ қурилмаларида КПД тахминан 59 фоизни ташкил этиб, бу анъанавий буғ генераторли станциялар кўрсаткичларидан анча юқори бўлиши билан бирга, энергоблокларнинг иш жараёнида атмосферага чиқадиган зарарли газлар миқдори қарийб икки бараварга камаяди.
Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилиши натижасида бир йилда 900 Мвт қўшимча қўшимча қувват ёки 7 млрд КвТ соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади ва Фарғона водийсининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида электр энергиясига бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади.
Қурилиш ишларида 2400га яқин маҳаллий ва хорижий ишчилар иштирок этди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ Қора денгиз хавфсизлик марказини яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 12:05
-
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Ўзбекистон | 11:51
-
17 та хорижий компания Ўзбекистонда офисини очишни режалаштирмоқда
Иқтисодиёт | 11:45
-
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37
Мавзуга оид

19:28 / 05.01.2025
Навоий ИЭСдаги трансформаторда ёнғин содир бўлди

09:34 / 11.12.2024
Ўзбекистонда 5 та янги ИЭС ишга туширилади

12:50 / 21.10.2024
Кубада миллионлаб аҳоли ИЭСдаги авария туфайли электрсиз қолмоқда

20:27 / 29.08.2024