Жамият | 16:30 / 07.08.2019
12996
2 дақиқада ўқилади

«Тошкент» халқаро аэропортида патруль-пост хизмати пункти ўрнатилди

Фуқароларга ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларга ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиш учун “Тошкент” Халқаро аэропортига яқин ҳудудда «Police» ёзуви бор пойтахт ИИББ патруль-пост хизмати пункти фаолият кўрсата бошлади. 

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу пунктда кечаю-кундуз Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хизмат олиб боришади.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Бундан ташқари, пунктнинг ичида ўрнатилган мониторлар аэропорт ҳудуди бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камераларининг тасвирини узатиб беради. Бу эса ички ишлар ходимларига вазиятни назорат қилишларига, жамоат тартиби бузилган ҳолатларда тезда воқеа жойига етиб келишларига имконият яратади.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Ушбу ППХ пункти ва ички ишлар ходимларининг аэропорт яқинида хизмат қилишлари, пойтахтга келаётган меҳмонларда хавфсизлик ҳиссини уйғотади, дейилади хабарда.

Мавзуга оид