Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент» халқаро аэропортида патруль-пост хизмати пункти ўрнатилди
Фуқароларга ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларга ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиш учун “Тошкент” Халқаро аэропортига яқин ҳудудда «Police» ёзуви бор пойтахт ИИББ патруль-пост хизмати пункти фаолият кўрсата бошлади.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу пунктда кечаю-кундуз Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хизмат олиб боришади.
Бундан ташқари, пунктнинг ичида ўрнатилган мониторлар аэропорт ҳудуди бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камераларининг тасвирини узатиб беради. Бу эса ички ишлар ходимларига вазиятни назорат қилишларига, жамоат тартиби бузилган ҳолатларда тезда воқеа жойига етиб келишларига имконият яратади.
Ушбу ППХ пункти ва ички ишлар ходимларининг аэропорт яқинида хизмат қилишлари, пойтахтга келаётган меҳмонларда хавфсизлик ҳиссини уйғотади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:12 / 12.05.2026
Осиёда янги мегааэропорт қурилади
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026