Жаҳон | 15:50 / 07.08.2019
22937
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Донбассдаги вазият бўйича шошилинч йиғилиш ўтказди

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги вазият бўйича шошилинч йиғилиш ўтказди.

Хабар қилинишича, шошилинч йиғилишда бош штаб бошлиғи – Украина қуролли кучлари бош қўмондони Руслан Хомчак, президент офиси раҳбарининг ўринбосари Руслан Рябошапка, миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Данилюк ҳамда ҳарбий разведка вакиллари қатнашган.

Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан бу масалада телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди.

"Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин билан гаплашдим. Унга зудлик билан қўнғироқ қилдим. Бу бизни тинчликка яқинлаштирмаслигини айтдим", деди у.

Украина президенти Россия раҳбаридан "қотилликларни тўхтатиш учун нариги тарафга таъсир ўтказиш"ни сўраганлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Украина мудофаа вазирлиги Донбассда 12 соат ичида тўрт нафар украиналик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Мавзуга оид