Жамият | 16:52 / 08.08.2019
3440
1 дақиқада ўқилади

Ипотека-банк: Аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтади

Фото: Ипотека-банк

«Ипотека-банк» АТИБ Бошқаруви томонидан «Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида» банкнинг Бухоро вилояти филиали мижозлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувда сизни қийнаб келаётган муаммолар ёки қизиқтирган масалалар юзасидан банк Бошқарув Раиси билан мулоқот қилишингиз мумкин бўлади.

Шунингдек, учрашув давомида ҳозирги кунда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилади.

  • Учрашув 2019 йилнинг 9 август куни соат 10:00 да Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармасида бўлиб ўтади.

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 28/1 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид