13:32 / 09.08.2019
15714
Реклама

Crafers қандолат фабрикаси Ҳалол сертификатидан ўтди

Қурбон Ҳайити арафасида ажойиб янгилик – энди Crafers қандолат фабрикаси Ҳалол сертификатига эга.

Ҳалол сертификати – бу ишлаб чиқаришда ишлатиладиган барча хом-ашёлар (қўшимчалар ва махсус маҳсулотларлар), шунингдек ишлаб чиқариш фабрикасининг ўзи, асбоб-ускуналари, иш юритиш (бизнес) усули ва тайёр маҳсулотлари ҳалолликнинг барча талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Crafers қандолат фабрикаси текширувлардан муваффақиятли ўтиб, мавжуд барча маҳсулотлар турлари учун Ҳалол сертификатига эга бўлди, бу эса «Маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга бўлган Ҳалол 3:2016 умумий стандарти» талабларига жавоб беришини тасдиқлади. 

Ҳалол сертификатига эга бўлиш замирида узоқ ва машаққатли меҳнат ётади. «Халал Даму» сертификатлаштириш маркази мутахассислари ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари билан танишиб, хом-ашё ҳужжатларини таҳлил қилдилар ва барча намуналарни ўз лабораторияларида текширувдан ўтказдилар.  

Текширув ишлари тугагач, тайёр маҳсулотларнинг барча намуналари ДУМК қошидаги «Халал Даму» МЧЖ лабораториясига топширилди. 

Барча тадбирларни ўтказилгандан сўнг, ҳозирги вақтда қандай маҳсулотлар сертификатга киритилганлиги аниқланди, улар 155 номдаги «Crafers» МЧЖ маҳсулотларидир, улар орасида шоколад, печенье, вафли, зефир, мармелад, желели конфетлар, карамель, крекерлар, шунингдек барча мураккаб конфетлар.

Келгусида қандолат маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш ишлари ҳам режалаштирилган бўлиб, ишлатиладиган хом-ашёлар ҳалол талабларига жавоб берадиган хом-ашёларга алмаштирилади.

Фабрика очилганига бир йил ҳам бўлмаганига қарамасдан Crafers қандолат маҳсулотлари Ўзбекистон истеъмолчилари орасида юқори сифатли маҳсулот сифатида ўз ўрнига эга бўлди. Сертификатнинг мавжудлиги қўшни мамлакатларга ҳам сотиш ишларини оширади, шу билан бирга, мусулмон давлатларидаги бозорларда ҳам ўз ўрнига эга бўлиши учун кенг имкониятларни очади.

– «Ҳалол сертификатига эга бўлиш нафақат Ўзбекистондаги ҳалол маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириш, балки уни янада кўпроқ мамлакатларга, шу жумладан Европага ҳам экспорт қилиш ишларини кўпайтиришини англатади. Европаликлар учун ҳалол белгиси, ўзининг сифат белгиси билан ажралиб туради. Шунингдек, биз учун қўшимча тарзда, Исломнинг кучли маданияти ва озиқ-овқат маҳсулотлар талабларига мувофиқлиги текшириладиган Шарқ ва Осиё бозорларининг эшиклари ҳам очилмоқда», – деди, Crafers директори Азизхон Амилов. 

Бундан ташқари, олдинроқ, 2019 йил май ойида, Crafers қандолат фабрикаси ISO 9001:2015 «Сифат менежменти тизимига қўйиладиган талаблар» ва ISO 22000:2005 «Озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизими» халқаро стандартларига мувофиқ сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтганлигини ва мувофиқлик сертификатини олганлигини ҳақида маълум қиламиз.

Сайт: www.crafers.uz

Facebook: fb.com/CrafersUz

Instagram: @crafersuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top