Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Crafers компанияси дунёдаги энг йирик ширинликлар кўргазмаси – “ISM Cologne 2026”да иштирок этди
Кўргазма давомида компания ўзининг соғломлаштирилган таркибга эга маҳсулотларини глобал бозор вакилларига намойиш қилди. Бренднинг печене, вафли, шоколад, мармелад каби егуликлари халқаро харидорлар эътиборини қозониб, янги экспорт ҳамкорликлари бўйича дастлабки музокаралар бошланди.
Фото: Crafers
Феврал ойи бошида Германиянинг Кёлн шаҳрида “ISM Cologne 2026” кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда қатнашиш учун 72 давлатдан 1 600 дан ортиқ компания жамланди.
Кўргазмада шоколад, конфет, мармелад, печене ва турли газак маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида янги ечимлар тақдим қилинди. Crafers компанияси ҳам ўзининг инновацион, соғломлаштирилган маҳсулотларини глобал бозор вакилларига намойиш этди.
«ISM Cologne платформаси савдо гуруҳлари ва супермаркетлар билан бизнес алоқаларини ривожлантириш имконини берди. Ушбу кўргазмада янги экспорт линиялари ва халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. Европа, Яқин Шарқ ва Осиё давлатларидан келган дистрибуторлар, савдо компаниялари билан музокаралар олиб бордик. Бир нечта янги ҳамкорлар билан экспорт бўйича келишувларга эришдик, шунингдек, айрим бозорларга Crafers маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дастлабки шартномалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказдик», - дейди компания таъсисчиси Руземуҳамедов Нурулла Суннатуллаевич.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ишлаб чиқарувчилар эндиликда таъм ва дизайндан ташқари маҳсулотнинг соғлиққа таъсири, таркибининг тозалиги ва экологик барқарорлигига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шу сабаб, шакарли, шакарсиз, веган, глютенсиз ва функционал ширинликлар кўргазманинг асосий трендларидан бирига айланди.
“Кўргазмада энг оммабоп ва экспортбоп маҳсулотларни намойиш қилдик. Жумладан, турли хил печенелар, вафлилар, шоколадлар, мармелад ва ширинликлардан ташриф буюрувчилар татиб кўрди. хорижий меҳмонлар уларнинг табиий ингредиентлардан тайёрланганини, пакетлаш ва дизайн жиҳатдан эътибортортар эканини таъкидлади. Шундан сўнг, бир неча компаниялар билан экспорт бўйича дастлабки музокаралар бошланди”, - дейди Ниғматилла Собиров.
Унинг фикрига кўра, ISM Cologne кўргазмасида қатнашиш компаниялар учун брендни халқаро даражада танитиш, рақобатчиларни ўрганиш, истеъмолчилар талабидаги ўзгаришларни аниқлаш ҳамда янги бозорларга чиқиш имконини беради.
Маълумот учун, Crafers Ўзбекистондаги йирик ширинлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона, унинг асосий фаолияти печене, вафли, шоколад маҳсулотлари, мармелад, маршмеллоу, карамел ҳамда турли конфетларни ишлаб чиқаришга қаратилган. Бугунги кунда корхона 35 000 м² майдонли юқори технологик мажмуадан иборат бўлиб, 12 та замонавий ишлаб чиқариш линиясига эга.
Crafers маҳсулотлари 15 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинади, жумладан, Марказий Осиё бозорларида ҳам кенг тарқалган. Компания йиллик 46 000 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, ассортиментида 120 дан ортиқ турдаги ширинликлар мавжуд. Энг муҳими, Crafers маҳсулотлари халқаро сифат ва хавфсизлик стандартлари – ISO, HALAL ва HACCP сертификатларига мувофиқ ишлаб чиқарилади.
Телефон: +998 71 207 72 07
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 11.03.2023
Қирғизистон Ҳукумати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди
12:30 / 05.09.2020
Crafers АҚШ бозорига янгича ёндашув билан кириб бормоқда
21:04 / 27.01.2020
Видео: Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди
13:32 / 09.08.2019