15:28 / 11.08.2019
58010

АҚШ ва Россия ўртасидаги денгиз урушида ким ғалаба қозониши тахмин қилинди

Фото: Reuters

Америкалик ҳарбий-денгиз кучлари бўйича мутахассис Лайл Голдстайн АҚШ ва Россия ўртасидаги денгиз урушида ким ғолиб чиқишини тахмин қилди. У бу ҳақда The National Interest газетасидаги мақоласида ёзди.

Мутахассиснинг тахминича, урушнинг дастлабки соатларидаёқ НАТОнинг Қора денгиздаги бутун флоти Россия сувости кемалари, ерусти ракета мажмуалари, ракетали катерлари ва авиацияси томонидан йўқ қилинади.

Голдстайннинг фикрича, Монтре конвенциясига кўра Босфор ва Дарданелл бўғозлари орқали авиаташувчиларнинг ўтиши тақиқлангани АҚШнинг омадидир, акс ҳолда Америка кемалари ҳам чўкиб кетиши ҳеч гапмас.

У Қўшма Штатлар раҳбариятига авиаташувчиларга ишонмасликни ва сувости флоти ҳамда учувчисиз учадиган қурилмаларни ривожлантиришни тавсия қилди.

Мутахассиснинг ёзишича, икки давлат ўртасида тўқнашув юз бериш эҳтимоли мавжуд.

Top