Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Якуббаев Халқаро шахмат фестивалида кумуш медалга сазовор бўлди
Фото: Шахмат федерацияси матбуот хизмати
6-11 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида 26-Абу Даби Халқаро шахмат фестивали (26th Abu Dhabi International Chess Festival) бўлиб ўтди. Унда шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, халқаро гроссмейстрлар Нодирбек Якуббаев, Нодир Абдусатторов ва Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаров қатнашди.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, 9 турдан иборат баҳсда Нодирбек Якуббаев 7 очко билан 2-ўринни, Нодирбек Абдусаттаров 6 очко билан 16-ўринни ва энг ёш Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Синдаров 5,5 очко билан 28-ўринни эгаллашди.
Фото: Шахмат федерацияси матбуот хизмати
Мусобақанинг adchessfestival.ae расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, 27 мамлакатдан 55 гроссмейстр (7 аёл), 34 халқаро тоифадаги спорт устаси (10 аёл), жами 150 шахматчи қатнашган турнирда, рейтинг-фаворит (энг баланд рейтингли шахматчи) украиналик Юрий Криворучко қатнашган бўлса-да, финалда 1-ўринни грузиялик Жобава Баадур эгаллади. 2-ўринни эгаллаган халқаро гроссмейстр, Халқаро шахмат академияси тингловчиси Нодир Якуббаевга кумуш медал билан бирга 7500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳам топширилди.
Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026