21:21 / 15.08.2019
38269

9 млн долларлик янги Bugatti сурати эълон қилинди 

Фото: Сarscoops

Интернетда Bugatti’нинг янги гиперкари Centodieci сурати пайдо бўлди. Гиперкар номи италянчадан таржима қилинганда “110”ни билдиради ва 1991 йилдаги EB110 SS оригинал моделига ўзига хос ишорадир. Бу ҳақда Сarscoops хабар берди.

Гиперкардан чекланган миқдорда – 10 дона ишлаб чиқарилган. Машинанинг бир донаси нархи 8 млн еврони (8,9 млн доллар) ташкил қилади. 

Машина икки эшикли бўлиб, тўлиқ оригинал кузов, тақасимон радиатор панжараси ва 5 та думалоқ ҳаво тўплагичга эга.

 

Top