Жамият | 13:41 / 17.08.2019
6503
1 дақиқада ўқилади

Кореяга ишлаш учун жўнатишни ваъда қилган шахснинг қилмиши фош бўлди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ИИО ФМБга ҳужжатлар тўплами тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, номаълум шахс 2016 йил май ойида Сурхондарё вилояти Узун тумани Хурсанд қишлоғида яшовчи 26 ёшли А.И.га ўзини Н.С. деб таништириб, уни Корея давлатига ишлаш учун жўнатишни ваъда қилиб, 3600 АҚШ доллари ва 450 000 сўм пулларини олиб берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳасида яшовчи 24 ёшли Н.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид