18:05 / 19.08.2019
5484

Статистика қўмитаси ҳузуридаги институт бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди 

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Институт Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб Институт ҳузурида “Эконометрика ҳамда статистика” ва “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш ташкил этилади.

2020 йилдан эътиборан ушбу йўналишлар бўйича Институт учун таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталари ажратилади.

Top